Колумбиянинг марказий қисмида Cessna туридаги бир моторли кичик самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида бўлган барча 8 киши ҳалок бўлган. 

Фожиа Кундинамарка департаментида юз берган. Самолёт мамлакатнинг марказий қисмидаги Мельгар шаҳридан Богота томонга учаётган бўлган. Тахмин қилинишича, самолётнинг қулашига унинг телекоммуникация антеннасига тегиб кетиши сабаб бўлган, деб ёзмоқда El Tiempo нашри.

Мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.