АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШнинг Японияда жойлашган Йокосука шаҳридаги базасига Global Hawk разведкачи самолётларини транспортировка қилишни бошлашди. Бу ҳақда NHK япон телеканали хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, биринчи самолёт авиабазага етиб келган. Яқин орада базага яна 4 та шундай самолёт етказилади. 

Фото: Facebook.com/@yokotaairbase

Japan Times нашрининг ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, ушбу дронлар Шимолий Кореяни кузатишда қўлланади. 

Аввалроқ ОАВ АҚШ Япониядаги Кадена авиабазасида атмосферани кузатишга мўлжалланган WC-135 самолётини жойлаштирганини маълум қилганди.  

Фото: Facebook.com/@yokotaairbase