Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан ўтказилган музокалар якунида матбуот анжуманида қатнашди. У маълум қилдики, Россиянинг Суриядаги асосий вазифаси бошқа кафолатчи давлатлар қатори ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва томонларни муросага келтириш ҳисобланади.

«Президент Асадга энг катта таъсирни Сурия халқи кўрсатиши мумкин. Бу давлат парчаланган, биз Сурия жамиятидаги катта муаммоларни кузатмоқдамиз.

Бизнинг вазифамиз бирлаштириш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, томонларнинг бир-бирини қиришига чек қўйиш, барча можаролашаётган томонларнинг сиёсий ҳамжиҳатликка эришиши учун шароит яратиб беришдан иборат», деган россияликлар раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бу йўлдаги илк қадам — ўт очишни тўхтатиш ва Россия ўзининг турк ва эронлик ҳамкорлари билан Остонада ўňган жараён давомида бунга эришган.