Мусаффо осмондаги турбулентлик — уюрма оқимлар ичида энг ёқимсиз тури ҳисобланиб, жуда яхши кўринишга эга бўлган очиқ осмонда унга тўсатдан дуч келинади. Самолёт йўналиши ва тезлиги, ҳарорати, зичлиги турлича бўлган ҳаво оқимлари орасига тушиб қолади. Москва – Бангкок йўналишида SU-270 авиарейси билан ҳаракат қилган Боинг-777 айнан шундай турбелентликка дучор бўлган, унинг натижасида 27 киши жароҳат олган: 24 нафар россиялик ва 3 нафар Таиланд фуқаролари. 

Гап шундаки, шу пайтгача очиқ осмонда турбулентликни олдиндан айтиб бўлмасди, бортдаги ускуналар хавфли зонага яқинлашаётганликни аниқлай олмайди. Йўловчилар ва экипаж аъзолари оладиган жароҳатларга сабаб, учувчиларни яқинлашаётган «ўйдим-чуқур йўл»дан огоҳлантиришга ва хавфсизлик камарларни ўтказишни айтишга вақти етишмайди.

Олимлар очиқ ва мусаффо осмонда турбулентликни аниқлаш устида анчадан бери иш олиб боришмоқда. Москва инженерлик-физики институтининг (МИФИ) миллий ядро тадқиқоти университети (МЯТУ) физик олимлари эҳтимолли турбулентлик зоналарини аниқлаш учун «УРАГАН мюон ҳодоскопи»ни ишлатишни у билан атмосферадаги мюонлар (манфий электр зарядли беқарор элементар зарралар) траекториясини аниқлаш мумкин.  Мюонлар — бу ҳолатда космик зарралар (пртонлар ва ядролар) нинг Ер атмосфераси билан ўзаро таъсиридан сўнг пайдо бўлади. Атмосфера ичра учиб кирар экан, мюон энергиясини йўқотади. Қанча энергия йўқотилгани мюон учиб ўтадиган атмосфера қатламидаги моддалар характеристикасига боғлиқ. Энергия йўқотилишига электромагнит майдонлар, ҳаво ҳарорати, ҳавонинг сийраклиги, сув буғларининг миқдори таъсир қилади. Мюон оқимларнинг ўзгариши характерига қараб, атмосфера жараёнларини кузатиш, тасвирлаш ва олдиндан айтиш мумкин.

Қурилманинг ишлаш принципини МИФИ МЯТУнинг НЕВОД илмий-таълим маркази Игорь Яшин тушунтириб берди: «Ҳодоскоп ҳар бир мюоннинг ўзгаришини қайд қилади, биз эса рентген суратига ўхшаш атмофера манзарасига эга бўламиз. Биз бугун УРАГАН стационар ҳодоскопини ишлатмоқдамиз, шунингдек, аппаратнинг ихчам варианти ҳам ишлаб чиқилган». Мобил ҳодоскопдан айни пайтда Россия ФА амалий геофизика Институти тадқиқотларида фойдаланилмоқда.

Асбобнинг характеристикаси кузатиш учун сайёрамизнинг исталган нуқтасига олиб бориш имкониятини тақдим этади, уни қувватлантириш учун кичикроқ электрогенератор ёки маиший розетка етарли.

«Қурилма айнан атмосфера жараёнларини кузатиш учун ишлаб чиқилган, биз ундан очиқ осмондаги турбулентликни аниқлашда ҳам ишлатилишидан умидвормиз. Биз учун асосий масала — уни аллақачон кузатиб бўлинган ҳодисалар учун яна бир бор аниқлаштириб олиш, — дея тушунтиради Игорь Яшин. — Биз зичлик градиенти ўзгарган атмосферадаги исталган жараёнларни кузата оламиз».

«Таиланд осмонида юз берган ҳодисада 700 метрлик «ҳаво ўра»си ҳақида хабар қилишмоқда: бу дегани — ушбу зонада ҳавонинг сийраклигида жуда катта фарқ юзага келган ва ҳодоскоп ёрдамида биз уни осонгина аниқлай олган бўлар эдик. Мюон ташхисидан фойдаланиб, биз атмосферани кузатишимиз, 15 километргача бўлган баландликда ҳар қандай атмосфера ҳодисасини олдиндан айта олишимиз мумкин. Фақат бир типли асбоб-ускуналар тармоғи тузилса бас», — дейди Яшин.