Қарши шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлар бўлими катта инспектори В.Эшназарова фуқаро Р.Жўраевани шифохонага фаррош сифатида ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилар экан, “Текинга мушук ҳам офтобга чиқмаслиги”ни писанд қилишни ҳам унутмайди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда В.Эшназарова хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, пора сифатида қўлга киритган 1 млн. сўм пулдан 300 минг сўмини Р.Жўраевага қайтариб бераётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Суд ҳукми билан тегишли жазосини олган В.Эшназарова одамларга шифо бериладиган қутлуғ даргоҳда содир этган қинғир қилмиши оқибатида ўзига етарли сабоқ чиқарган бўлса, ажаб эмас...