Швейцария федерал разведка хизмати Европа мамлакатларида террорчилик ҳужумлари рўй бериш хавфи борлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

«Швейцарияда террорчилик таҳдиди даражаси баланд бўлиб қолмоқда. Европа, шунингдек Швейцария учун энг катта хавф жиҳод ғояларидан илҳомланган терроризмдан келади», - дейилади хабарда.

Разведка фикрича, энг йирик хавф ИШИД ғояларидан илҳомланган гуруҳлардан келади.