2017 йилнинг июнь ойидан Тошкент-Остона йўналишидаги поездлар қатнови йўлга қўйилади. Ҳозирда бунинг учун керакли барча ҳужжатлар имзоланган. Бу ҳақида 2 май куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов маълум қилди.

Бугунги кунда юртимизда Тошкент-Олмаота йўналишидаги поездлар қатнови йўлга қўйилган бўлиб, бунда Қозоғистон томоннинг "Тулпор-Талго" поездлари хизмат кўрсатади. Янги, яъни Тошкент-Остона йўналиши бўйича эса Ўзбекистон томоннинг поездлари қатнаши маълум қилинди. 

Таъкидлаш жоизки, Тошкент-Олмаота йўналишида қатновчи поездлар нархи - 90 000-220 000 сўмни ташкил қилади.