АҚШ президенти Дональд Трамп 3 май куни Оқ уйда Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббосни қабул қилади. Бу ҳақда журналистларга Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди. 

Унинг айтишича, учрашув Аббоснинг АҚШга расмий ташрифи давомида бўлиб ўтади. 

Трамп Аббосни Оқ уйга таклиф қилгани 10 мартда маълум бўлганди. Ўшанда икки етакчи орасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Учрашув давомида 3 йил аввал тўхтаб қолган Фаластин-Исроил муаммосини тартибга солиш жараёнини муҳокама қилиш тахмин қилинмоқда. 

Вашингтонда февралда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан ўтган учрашувда Трамп Фаластин-Исроил муаммосини БМТ резолюциясига зид равишда, иккита давлат эмас, балки битта давлат яратиш билан ҳал қилиш мумкинлигини айтганди.

ОАВнинг маълум қилишича, Аббос, шунингдек, 11 майда Россияга 3 кунлик ташриф билан келади.