АҚШ президенти Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Президентларнинг мулоқоти 2 май Москва вақти билан соат 19:30да ўтказилиши белгиланган.

Бу Трампнинг инаугурациясидан кейин Путин билан учинчи мулоқоти бўлади. Улар ўртасидаги илк мулоқот январда, иккинчиси эса апрелда бўлиб ўтганди.