Куни кеча Урганч халқаро аэропортига яна Париж-Урганч ва Милан-Урганч йўналиши бўйлаб чартер рейслар қатнови йўлга қўйилди. Хоразм вилоятига ҳар ҳафта мазкур рейслар орқали 400 га яқин Франциядан ва Италиядан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Чартер рейсларда келувчи чет эллик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, “Урганч” халқаро аэропортида сайёхлар учун ахборот офислари ва пул айирбошлаш пунктлари ташкил қилинган. Мазкур ахборот офисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. 

Бу ҳаво қатновлари орқали вилоятга ғарбий Европа мамлакатларидан ташриф буюрувчи чет элликдан бўлган талаб ортиб бораётгани сабаб, хусусий сайёҳлик компаниялари яна қўшимча чартер рейлар ташкил қилишни ҳам режалаштиришмоқда.