Венесуэлада икки автобус тўқнашиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El-Nacional нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисаси Боливан штати чегарасидан 40 км узоқликда, Ансоатеги штатида юз берган.

Боливан штати губернаторининг айтишича, автобуслар Пуэрто-Ордас шаҳрига йўл олаётган бўлган. Маҳаллий ҳукумат вакилининг айтишича, воқеа тонгда юз берган. Автобуслардан бири тўхтаганда орқадан келаётган бошқа автобус ҳайдовчиси унинг тўхтаганини пайқамай қолиб, унга бориб урилган. Нашрнинг таъкидлашича, иккала автобусда ҳам Гуаяна Венесуэла корпорацияси муаллимлари ва ишчилари кетаётган бўлганлар.