Россия кубогининг финали доирасида бўлиб ўтган учрашувда «Локомотив» «Урал»га қарши майдонга тушди. Учрашув Сочидаги «Фишт» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 76-дақиқасида Игорь Денисов ҳисобни очган бўлса, Алексей Миранчук сўнгги дақиқада фарқни иккитага етказди. Учрашувнинг 94-дақиқасида икки жамоа футболчилар оммавий жанжаллашиб кетишди ва натижада учрашув ҳаками Алексей Николаев  тўрт нафар футболчини майдондан четлатди.

Аммо бу «Локомотив»нинг кубокда зафар қучишига халақит қила олмади. Ушбу соврин «темирйўлчилар»нинг Россия кубогидаги еттинчи бош совринни қўлга киритиши бўлди ва бу орқали ЦСКА рекорди билан тенглашиб олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.

Россия кубоги. ФИНАЛ

Урал – Локомотив 0:2 (0:0)
Голлар: Игорь Денисов (76), Миранчук (90).
Урал: Заболотный, Данцев, Новиков, Балажиц, Табидзе, Димитров, Бикфалви, Емельянов, Лунгу, Павлюченко, Ильин.
Локомотив: Гильерме, Виталий ДЕНИСОВ, Пейчинович, Кверквелия, Денисов, Тарасов, Фернандеш, Игнатьев, Майкон, Миранчук, Ари.
Четлатишлар: Фидлер (90+6), Манучарян (90+6) – Фарфан (90+6), Ари (90+6).