АҚШ қуролли кучлари вакиллари АҚШнинг Жанубий Кореяда жойлаштирилган THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимининг ракеталарни уриб туширишга тайёрлигини маълум қилдилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Уларнинг айтишича, тизим "ракеталарни уриб тушириш учун дастлабки имкониятларга" эга.

Таъкидланишича, Хитой вакиллари бу РҚМ тизимининг фаоллаштирилишига қарши чиқмоқдалар. Улар бу тизим радарлари айғоқчилик мақсадида қўлланишидан хавотирланмоқдалар.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея унинг ҳудудида THAAD’нинг жойлаштирилиши учун Вашингтонга 1 млрд доллар тўлаши кераклигини айтганди. Жанубий Корея мудофаа вазирлиги бунга жавобан РҚМ тизимининг Жанубий Кореяда жойлаштирилиши шартларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмаганини айтган.