Япониянинг собиқ мудофаа вазири Ицунори Онодэранинг фикрича, АҚШ ва Япония зудлик билан жавоб зарбаси беришини англаса, КХДР зарба бериш ҳақида қарор чиқаришдан олдин кўпроқ иккиланиб қолади.

Пентагоннинг юқори мартабали ходимлари Токионинг потенциал душманнинг ҳарбий базаларига зарба беришга қодир қурол-яроғ сотиб олиш масаласини жуда яхши тушуниб турганларини билдиришди.

Kyodo ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда сешанба куни Япония собиқ мудофаа вазири Ицунори Онодэра айтиб ўтган. У ҳозир ҳукмрон либерал-демократик партиядан ҳарбий салоҳиятни ошириш масалалари билан шуғулланаётган парламентдаги депутатлар гуруҳини бошқармоқда.

«Мен Пентагонда брифинг ўтказдим, — деди у. — у ердагилар бизнинг душманнинг базасига зарба бериш имкониятига эга бўлиш учун чоғланишимизни жуда яхши тушуниб етишди». Онодэранинг қайд этишича, «АҚШ ва Япония зудлик билан жавоб зарбаси беришини англаса, КХДР зарба бериш ҳақида қарор чиқаришдан олдин кўпроқ иккиланиб қолади».

30 март куни Онодэра бошчлигидаги депутатлар гуруҳи аъзолари ҳукуматга мамлакат қуролли кучларини хориждаги нишонларга зарба бера олувчи қанотли ракеталар билан таъминлаш масаласи баён этилган ҳужжатни тақдим этишди. Айни пайтда Япония ўзига нисбатан кўнгилли тарзда ўрнатган чековларга кўра, бундай ҳужумкор қуроллар турига эга эмас.

Бу соҳада Токио ўзининг ягона ҳарбий иттифоқичиси — АҚШга таянади. Депутатлар ҳукуматга мавжуд ёндашувни қайта кўриб чиқиб, бу масалада Вашингтоннинг розилигини олишни таклиф этишмоқда. 

Nikkei газетасининг маълумотларига кўра, депутатлар шунингдек, мамлакатда юқори баландликда учаётган баллистик ракеталарни парвозининг сўнгги босқичида уриб тушириш қудратига эга бўлган Американинг THAAD аксилракета мудофаа комплексларини ўрнатиш истиқболини ҳам ҳукуматга таклиф этишмоқда.

Онодэра гуруҳи шунингдек, миллий ҳарбий-денгиз кучлари кемалари аллақачон жиҳозланган Aegis Ashore — аксилракета мудофаа комплексини ерда ўрнатиш вариантининг самардорлигини ўрганишни ҳам таклиф этмоқда. Ўтган йилнинг майида бундай тизим Руминияда ўрнатилган, энди эса Польшага навбат етган. Экспертларнинг фикрича, Aegis Ashore аксилракет мудофаа ракеталаридан ташқари, Tomahawk қанотли ракеталаридан ҳам фойдалана олади.

Япониянинг 2017 йилги давлат бюджетида THAAD ва Aegis Ashore аксилракета мудофаа тизимини қиёсий баҳоланишига маблағлар ажратиб бўлинган. Айни пайтда Токиода мавжуд бўлган Patriot PAC-3 ерусти комплексларининг узоқлиги ва аниқлигини ошириш ҳам назарда тутилган.

Sankei газетаси илгарироқ хабар қилишича, бу мақсадларнинг барчасига 300 млрд. иена (2,9 млрд. доллар) ажратилмоқда. Япония аксилракета мудоффа тизимини мустаҳкамлаш ўз ядро-ракета салоҳиятини фаол мустаҳкамлаб бораётган Пёнгянгга қарши туриш чораси ҳисобланмоқда.