АҚШнинг Массачусетс штатида ўтаётган автомобиль аукционида жип ҳайдовчиси машинасида одамларни босиб кетди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда маҳаллий NECN телеканали.   

Гувоҳларнинг айтишича, Jeep Cherokee русумидаги автомобиль рулида кекса эркак ўтирган. У бошқарувни қўлдан чиқариб, Билларика шаҳрида ўтаётган аукционга ташриф буюрганларни босиб кетиб, сўнг деворга урилиб тўхтаган.

Маҳаллий шифохона вакилининг маълум қилишича, воқеа жойидан 6 киши шифохонага олиб кетилган, улардан кўпчилиги ёмон аҳволда. 

Гувоҳларнинг таъкидлашларича, қариянинг ҳаракатларида ғаразлик бўлмаган.