East Japan Railway термирйўл компанияси қимматбаҳо хизмат тури —шаффоф вагонлари ванна ва ошпазлар билан таъминланган Train Suite Shiki-shima поездида Япония бўйлаб саёҳатни таклиф этмоқда.

Бойлар учун купе

Train Suite Shiki-shima поезди футуристик дизайндаги 10 та вагондан иборат. Улар жами бўлиб 34 йўловчини ўз бағрига сиғдиради. Вагонлар қулай саёҳат учун мос қилиб, қимматбаҳо материаллар билан жиҳозланган. Энг қизиқарли жойлари биринчи ва сўнгги вагонларда: У вагонларда улкан панорамали деразалар мавжуд бўлиб, Япония манзараларини бемалол томоша қилиб кетиш мумкин, деб хабар беради Mashable.

Train Suite Shiki-shima поездида турли хил синфлардаги бўлмалар мавжуд. Энг қимматбаҳо бўлма уч хонадан иборат: ётоқхона, меҳмонхона ва ванна. Уларнинг дастлабки иккитаси турли қаватларда жойлашган.

 

 

Хўш, қанча турар экан?

Нархи қимматлигига қарамасдан, люкс сайёҳлиги Японияда жуда машҳурлашиб бормоқда. Train Suite Shiki-shima поездининг барча чипталари аллақачон 2018 йилгача сотиб бўлинган. Train Suite Shiki-shima илк йўловчилари 1 май куни Япония бўйлаб саёҳатга чиқишди.

Япония шарқи бўйлаб уч кунлик саёҳат энг қимматбаҳо бўлмада миллион иена — 31,5 миллион сўмга тушади. Арзонроқ вариантдаги бўлмаларга чиптани 15,75 миллион сўмга харид қилиш мумкин.

Поезднинг ичи мана шундай кўринишга эга:

Суратлар манбаси: Mashable