2 май куни Афғонистондаги портлаш вақтида олов ичида қолган журналистнинг сурати чоп этилгандан сўнг Ҳильда Клейтон қаҳрамонга айланди. Суратлар Клейтонлар оиласи ва унинг ҳарбий бўлими ижозати билан чоп этилди. Stars and Stripes расмий газетасида маълум қилинишича, Клейтон 2013 йилнинг 2 июлида Афғон миллий армиясининг машғулотлари вақтида ҳалок бўлган.

Ўқув машғулотлари давомида миномёт труба портлаб кетган, бунинг натижасида Клейтон ва 4 нафар афғон армияси аъзоси ҳалок бўлган. 

Августалик (Жоржия штати) 22 ёшли Клейтон ва афғон армияси стажёр-журналисти ҳарбий ўқув машғулотларини ўтаётган эдилар. Клейтон ҳам, стажёр-журналист ҳам ҳалокатли портлаш онларида суратларда акс этган. Умумий ҳисобда, портлаш натижасида 5 киши (Клейтон ва 4 афғон журналисти) ҳалок бўлган.

Фото: petapixel.com

Combat Camera Клейтон хотирасига ўзининг ҳар йили ўтказиладиган фототанловини "Ҳилда Клейтон - энг яхши ҳарбий камера" дея номлади. Унинг номи Қаҳрамонлар залида муҳрланди.

Фото: petapixel.com