“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳслари давом этмоқда. Чорак финал жангларининг иккинчи бўлимини Рио-2016 ғолиби, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ва қозоғистонлик Ержон Жўмарт жуфтлиги бошлаб берди. 

Кескин курашлар остида ўтган жангда Ҳасанбой Дўсматов қўли баланд келди. У ярим финалда ҳиндистонлик Амит ва индонезиялик Куангу Лангу жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.