“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳслари давом этмоқда. Айни вақтда 46-49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ярим финал йўлланмалари учун курашмоқда. 

Шу пайтга қадар ушбу вазн тоифасининг биринчи икки жуфтлиги ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди. 

Шундай қилиб, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амитга қарши финал йўлланмаси учун рингга чиқадиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой чорак финалда қозоғистонлик Ержон Жўмартни мағлуб этган эди.