WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ўз твиттерида АҚШ президентлигига собиқ номзод, тинчлик шиори остида фаолият юритувчи Ҳиллари Клинтонни «Ливия қассоби» деб атади.

"Бир скриншотда икки ёлғон: Ливия қассоби - Ҳиллари Клинтон - #УТинчликЭлчиси табличкаси ёнида ўтириб, "Россия Wikileaks"ини айбламоқда", - деб ёзди  у твиттерда AFP нашри саҳифасида Клинтоннинг CNN телеканалига берган интервьюси ҳақидаги хабар линки қўйилган постга ёзган изоҳида. 

Фото: Twitter/Julianassange

Гап шундаки, Клинтон бир кун олдин CNN телеканалига берган интервьюсида 2016 йилги президентлик сайловларидаги мағлубиятида WikiLeaks ва ФРБ директори Жеймс Комини айблаганди.