Германия ва Европа Иттифоқи Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг мавқеига путур етказиш учун қиролликдаги сайловолди кампаниясига аралашмоқда. Бу ҳақда Мэйга яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда The Daily Thelegraph нашри хабар бермоқда

Манбаларнинг маълумотларига кўра, Германия ҳукумати ва Европа Иттифоқи идораларидаги юқори мансабдор шахслар Мэйнинг сайловчилар кўзлари ўнгида позицияларини заифлаштириш мақсадида унинг хусусий учрашувлари ҳақидаги махфий ахборотларнинг сизиб чиқиб кетишини ташкиллаштиришган.   

Манбалар фикрича, Мэй Буюк Британиядаги парламент сайловлари олдидан "яхши ташкиллаштирилган фитнанинг қурбонига" айланган. Кўринишича, Германия ва Европа Иттифоқи "давлатлар бошқа давлатлардаги сайловларга аралашмасликлари кераклиги борасидаги эски анъанани" бузмоқдалар.

Мэй мавқеини заифлаштиришга уринишлар Германия ва Европа Иттифоқининг Буюк Британия фуқароларини қиролликнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича Брюссель билан ўтказиладиган музокараларда ён босишга тайёр бўлган сиёсий кучларга овоз беришларига ундаш истагини билан боғланган. Мэй эса Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қатъий фикрдалигини айтган ва бу евробюрократларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. 

Аввалроқ Британия парламенти тарқатиб юборилгани маълум қилинганди. Буюк Британияда муддатдан аввалги парламент сайловлари 8 июнга ўтказилиши белгиланган.