Тошкентда давом этаётган бокс байрами энг қизғин ва ҳал қилувчи паллаларига тобора яқинлашмоқда. Бугун 3 май кунга белгиланган жангларда барча вазн тоифаларида чорак финал баҳслари ўтказилади ҳамда ярим финалчилар номи маълум бўлади. 

Мусобақани ўтказиш жадвалига кўра, дастлаб ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (56 кг) эрталабки баҳслар доирасида бутанлик Доржи Нима билан куч синашади. 

Эрталабки баҳсларда, шунингдек, 91кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Санжар Турсунов қозоғистонлик Левит Василийга қарши рингга кўтарилади.

Шундан сўнг старт бериладиган кундузги ва кечки баҳсларда ўзбекистонликлар қуйидаги тартибда рингга чиқишади. 

Кундузги баҳслар.
49кг. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ержон Жўмарт (Қозоғистон) 
60кг. Папенданг Фарранд (Индонезия) – Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
64кг. Пан Ҳунг-Минг (Тайпей) – Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)
75кг. Марсиал Эумир (Филиппин) – Исроил Мадримов (Ўзбекистон)

Кечки жанглар.
52кг. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Вишт Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)
69кг. Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Ли Сингхён (Корея)
81кг. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Ниғматуллоев Шаббос (Тожикистон)
91кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Ким Доҳён (Корея)