3 май кунига ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 00:01да Буюк Британия парламенти муддатдан аввалги сайловлар арафасида ўз ишини тўхтатди. Қонунчиликка кўра, парламент сайловларга 25 иш куни қолганда тарқатиб юборилиши керак. Сайловлар ўтказилиши 8 июнга белгиланган. Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, парламент аъзолари парламент тарқатилгандан кейин оддий фуқароларга айланадилар.   

3 май куни мамлакат бош вазири Тереза Мэй парламент тарқатилгани ҳақида қиролича  Елизавета II’га хабар беради ва сайловлар жараёни бошланганини эълон қилади. 

Айнан Мэй 8 июнда сайловлар ўтказишни таклиф қилган. Парламент бу таклифни қўллаб-қувватлаган. Мэй парламент тарқатилишини Brexit’дан кейин Британияга барқарорлик ва аниқлик кераклиги билан тушунтирган.

Маълум қилинишича, 2011 йилдан бошлаб бош вазир парламентни қиролича розилигисиз ҳам тарқатиш ҳуқуқига эга, шунинг учун Мэйнинг Букингем саройига бу масала бўйича ташрифи шунчаки расмиятчиликдан иборат бўлади.  

Парламентга сайловлар режалаштирилган муддатдан 3 йил аввал бўлиб ўтади.