Европа чемпионлар лигасининг иккинчи ярми финал учрашуви Монакода бўлиб ўтади. Европанинг энг кучли ҳужум чизиғи, энг метин ҳимояга қарши саф тортади. Tribuna.Uz кун учрашувига батафсил тўхталиб ўтди.

«Монако» – «Ювентус»
(3 май, 23:45, UzReport, Матч ТВ, Матч! Футбол 1)

Учрашувдан олдин
«Монако»

«Монако» – еврокубокларнинг, айтиш мумкин бўлса, энг романтик жамоаси бўлиб қолмоқда: Франциянинг ва Европанинг турли бурчагидан йиғилган ёш иқтидорлар катта жамоалар учун ҳақиқий бошоғриғи бўлмоқда. Қарши ҳужумга шиддат билан ўтадиган, юқори прессинг кўрсатадиган оладиган тезкор футболчилардан иборат жамоа 13 йиллик танаффусдан кейин евромайдонлардаги энг нуфузли соврин учун кураш олиб бормоқда. Фақат Мбаппе эмас, Фабиньо, Лемар ва Бернарду Силва каби ёш футболчилар ёнига Фалькаодек тажриба билан йўғрилган жамоа жуда яхши футболчи намойиш этмоқда. .

«Ювентус»
«Ювентус»га қарши  жамоанинг 90 дақиқа мобайнида тўпни назорат қилиб туришига ишонч бўлмасада, катта эҳтимол билан жамоа нисбатан ҳужумкорроқ футбол кўрсатишини кутиш мумки.

Учрашувлар тарихи
2015 йилги мавсумда «Ювентус» ва «Монако» Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келишганди. «Монако» ва Леонарду Жардим ўша пайтлари ўта яхши кўрадиган ўйин услуби эвазига тактикага мос натижа қайд этилган, бироқ бу «Монако» фойдасига ишламаган – Туринда 1:0, Монакода 0:0. 1998 йилда бўлиб ўтган тўқнашув эса ярим финалга тўғри келганди. Ўшанда Туринда 4:1, Монакода эса 3:2 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган. Тарих кўрсатиб турибдики, икки тўқнашувда ҳам «Ювентус»нинг қўли баланд келган.

Қизиқарли фактлар
— «Монако» Италия клубларига қарши еврокубокларда ўз уйида кечган 6 учрашувнинг 3тасида ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг ўйнаган.
— Сўнгги марта жамоа Италия клубидан («Интер», ЕЧК, 1 раунди) ўз уйида 54 йил муққадам 1963/64 йилги мавсумда мағлубиятга учраган. 
— «Монако» 2004 йилдан буён илк марта ЕЧЛ ярим финалида иштирок этади;
— «Монако» еврокубокларда ўз уйида кечган 7 учрашувнинг 6тасида ғалаба қозонган;
— «Ювентус» ярим финалнинг меҳмонда ўтказган 11та ўйиндан фақат биттасидагина ғалаба қозона олган;
— «Ювентус» бу мусобақада ўтказган ўнта учрашувнинг фақат иккитасида мағлубиятга учраган;
— «Ювентус»нинг ярим финалга чиқиши 2006/07 йилги мавсумдан бошлаб, итальян жамоалари учун тўртинчи натижа саналади;
— Бунгача бўлган учта ярим финал италияликлар учун омадли келган «Милан» «Манчестер Юнайтед»ни (2007), Моуриньонинг «Интер»и Гвардиола «Барселона»сини (2010), «Ювентус» эса икки йил олдин «Реал»ни ортда қолдириб финалга чиққан. Ҳозирча барча кўрсаткичлар уларнинг фойдасига ишламоқда.

Йўқотишлар
«Монако» таркибида кўричак хасталиги билан чалинган Жибрил Сидибе машғулотларга қайтган бўлсада, ўйинда иштирок этиши катта сўроқ остида турибди. Бошилья ва Карильо эса анча вақтдан буён умуман жамоа ўйинларида иштирок этмаяпти. Шунингдек Тиемуэ Бакойоко ҳам бу учрашувда фақатгина юзига тақилган махсус ниқобларда майдонга тушиши мумкин.

«Ювентус» таркибида Сами Хедира дисквалификация сабаб иштирок эта олмайди. Пьяца ва Руганида эса жароҳат бор. Бошқа чизиқларда туринликлар ортиқча муаммоларга дуч келишмаган.

Тахминий таркиблар
«Монако»да Жибрил Сидибе ўрнини Туре эгаллаши кутилмоқда. Бошқа чизиқларда эса энг кучли таркиб майдонга тушиши кўзда тутилган. «Ювентус»да эса Хедира ўрнини Клаудио Маркизио эгаллаши кутилмоқда.

«Монако»: Субашич; Менди, Жемерсон, Глик, Туре; Бернардо Силва, Фабиньо, Бакайоко, Лемар; Мбаппе, Фалькао.

«Ювентус»: Буффон; Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Пьянич, Маркизио, Куадрадо, Дибала, Манджукич, Ҳигуаин.