3 май куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россияга амалий ташриф билан келади. Эрдўған Россияга Владимир Путин таклифи билан келмоқда. Учрашув Сочида бўлиб ўтади.

Икки етакчи учрашувида икки томонлама муносабатлар, жумладан Москвада 10 март куни эришилган келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинади.   

Бундан ташқари, Путин ва Эрдўған долзарб минтақавий ва халқаро масалаларни, биринчи навбатда террорчиликка қарши ва Суриядаги вазиятни тартибга солишга тааллуқлиларини кўриб чиқишади.  

Эслатиб ўтамиз, Путин 2 май куни Сочида Германия канцлери Ангела Меркелни қабул қилди.