«Тошкент» сейсмостанциясининг маълумотига кўра, 3 май кунининг биринчи ярмида, Тошкент вақти билан соат 09:47да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида кузатилган зилзила эпимаркази Тожикистон ҳудудида бўлди.

«Зилзила маркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон ҳудудига тўғри келади. Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси кучи 6 баллни ташкил этди», дейилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3,5-4 балл атрофида бўлган, Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 баллик зилзила қайд этилган.

Тошкентда 4 балли зилзила сезилди

Зилзила оқибатида жабрланганлар йўқ, талофатлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.