Хоразмнинг Урганч шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиёт чораси кўришни унутгани ва Йўл қоидалари ҳам транспортдан фойдаланиш талабларига бўйсунмагани қимматга тушди. Гап шундаки, турли ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолавҳага кўра, шаҳарда сомон ортилган юк машинаси бутунлай ёниб кетган. Бунга эса троллейбус тармоғи симлари сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Бироқ, хабарларга кўра, ёнғин келиб чиқишининг асл сабаби юк машинасига ҳаддан ортиқ ва баланд қилиб сомон ортилганидир. Оқибатда, ҳайдовчи транспорт воситаси ва унга ортилаётган юкнинг габарит ўлчамларини эътиборга олмагани туфайли юк машинасидан ажраб қолди.