Бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг 64 кг вазн тоифасида ярим финалда кураш олиб борувчи барча боксчилари маълум бўлди. 

Шундай қилиб, ярим финалда: 

Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)  –  Нурлан Кобашев (Қирғизистон) 
Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)  –  Бекдавлат Иброҳимов (Қозоғистон) 

жуфтликлари финал йўлланмаси учун жанг олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Иқболжон Холдоров ярим финал йўлланмаси учун ўтказилган жангда Хитой тайпейилик Ҳунг-Минг Панни иккинчи раундда нокаутга учратиб ярим финалга чиқди.