Осиё чемпионатининг 75кг вазн тоифасидаги ярим финалчилари маълум бўлди

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳсларининг 75кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг жанглари ниҳоясига етди. Унда 75кг вазн тоифасидаги ярим финалчилар маълум бўлди. Жангларни филиппинлик Эумир Марсиал ва ўзбекистонлик Исроил Мадримов жуфтлиги якунлаб берди. 

Сўнгги жангда, ҳакамлар қарорига кўра, Исроил Мадримов ғалаба қозонди ва мусобақада иштирокини давом эттириш билан бирга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Мадримов мазкур мусобақа ярим финалида қозоғистонлик Абилхон Аманкул билан куч синашади. 

Ушбу вазн тоифасида, шунингдек, ҳиндистонлик Кришан Викас ҳамда жанубий кореялик Донгюн Ли ҳам рақибларини мағлуб этиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.