Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўш вилояти, Ўзган туманидаги Аю қишлоғида юз берган кўчкида ҳалок бўлганлар қариндошларига моддий ёрдам ажратишга кўрсатма берди. Бу ҳақда президент маъмурияти ахборот сиёсати бўлимида маълум қилинди.  

Таъкидланишича, Президентнинг ижтимоий ҳимоя жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш учун 700 минг сом ажратилган. Кўчкида ҳалок бўлган Р.Ж.Абдразакова, Ф.А.Қамчиев, И.Н.Қоргонбаев, М.Н.Қоргонбаев, А.Х.Разабаев, М.Х.Разабаева, Х.Разабаевнинг қариндошлари 100 минг сомдан моддий ёрдам олишади.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель Аю қишлоғида 200 минг куб метр ҳажмда кўчки юз берган. Бунинг оқибатида кўчки остида 24 киши қолиб кетганди.