Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда TOLOnews телеканалида хабар берилган.

Маълум қилинишича, теракт худкуш террорчи томонидан содир этилган. Бундан ташқари, бу портлаш НАТО таркибидаги хорижий ҳарбийлар колоннаси ушбу ҳудуддан ўтаётганида рўй берган. Айнан улар портлаш нишони бўлишган эди. 

Reuters агентлиги Афғонистон ИИВга асосланиб берган маълумотига кўра, портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 8 киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳатланган.

Портлаш ҳудудида АҚШ элчихонаси ҳам жойлашган.