НАТОнинг Афғонистондаги миссияси таркибидаги 3 нафар ҳарбий хизматчиси Кобулдаги портлаш туфайли жароҳатланган.

"Зирҳли техникалар колоннаси Кобул ичкарисида ҳаракатланаётган вақтда худкуш террорчи ҳужумига учради. 3 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган, уларнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Барча жабрланувчилар айни вақтда шифохонада шифокорлар назоратида бўлиб туришибди", дейилган ташкилот твиттерида.

Бундан олдинроқ чоршанба тонгида Афғонистон пойтахтида, АҚШ элчихонаси яқинида ҳарбий колонна ўтаётган вақтда кучли портлаш рўй бергани хабар қилинганди. Афғонистон ИИВ бу портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 8 киши ҳалок бўлиб, 25 киши жароҳатланганини тасдиқлади.