Тошкент шаҳрида “Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Кун.uz’нинг Андижон вилоятидаги мухбири Элмурод Эрматов ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Журналистимиз интернет-журналистика йўналишидаги энг яхши журналистик материал учун ғолиб деб топилди ва 3-ўринни қўлга киритди.

Элмурод Эрматов Андижон давлат университетини битирган. “Олтинкўл” ижтимоий-сиёсий газетасида муҳаррир ўринбосари, Uff.uz сайтида мухбир бўлиб ишлаган. 2014 йилда "Йилнинг энг яхши спорт журналисти" деб эътироф этилган.

Журналист диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Ғолиблар билан танишинг:

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

«Тафаккур» журнали таҳририяти - бош муҳаррир Эркин Аъзамов

Асосий номинациялар

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение)

1-ўрин - Нилуфар Жумаева, “Маданият ва маърифат” телеканали.
2-ўрин - Зилолахон Расулова, “Рухсор-ТВ” телеканали.
3-ўрин - Севара Ўринбоева, ЭОАВМА лойиҳа раҳбари.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио)

1-ўрин – Кумуш Пардаева, “Ёшлар” радиоси.
2-ўрин – Ҳожимурод Отақулов, “Ориат-Доно” радиоси.
3-ўрин – Удбеган Ёримбетова, “Нукус-ФМ” радиоси.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (матбуот)

1-ўрин – “Қишлоқ ҳаёти” газетаси таҳририяти; «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси таҳририяти.
2-ўрин – «Экономическое обозрение» журнали.
3-ўрин – Дилфуза Қўзиева, «Фермер» журнали.

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет)

1-ўрин - Умид Ёқубов, ЎзА.
2-ўрин - Рустам Раҳимов, “Жаҳон” АА.
3-ўрин - Элмурод Эрматов, Kun.uz.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар

ОАВда китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун - Қодиржон Қаюмов, “Шарқ зиёси” газетаси

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун - Шеймус Керни, “Euronews” телеканали.

Энг яхши фоторепортаж - Баҳром Абдураҳимов, “Ватанпарвар” газетаси.

Энг яхши матбуот хизмати - Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.