Жорий йилнинг 4-6 май кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиаташувлар бўйича ўз хизматлари ва мамлакатимиз туристик салоҳиятини туризм соҳасидаги энг машҳур халқаро кўргазмалардан бири – Сингапурдаги «Silk road with the focus on Uzbekistan»да тақдим этади.

Жорий йилдаги кўргазмада "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва "Aveson Travel" ҳамда "Uzbekistan Holidays" туристик агентликлари вакиллари қатнашади.

Кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилади, унда реклама маҳсулотлари, миллий авиаташувчи фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, авиакомпания парвозлари жадвали бўлади ҳамда кўргазманинг ўзидаёқ Ўзбекистонга турпакетларни сотиш имконияти ҳам яратилади.