Microsoft ўзининг янги ноутбуки The Surface Laptop’ни тақдим этди. У Apple компаниясининг MacBook’ига жиддий рақобатчи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mashable хабар берди.

The Surface Laptop ўқувчилар ва талабалар учун махсус яратилди, бироқ кўплаб вазифаларни бажариши мумкин бўлган яхши компьютердир. У дунёдаги энг ингичка ноутбук бўлмаса ҳам, 1,25 кг. келувчи оғирлиги туфайли уни сумкада олиб юриш билан боғлиқ муаммолар юзага келмайди ҳамда бунда елкаларга катта босим тушмайди.

Фото: Mashable

Янги ноутбукда Windows 10 S дастурий таъминоти ўрнатилган. Дисплей ҳажми 13,5 дюймни ташкил этган бўлса, кенглиги - 2256 x 1504’га тенг.

Фото: Mashable

Расман The Surface Laptop 2017 йилнинг 15 июнидан сотила бошланади. Бошланғич функцияларга эга бундай компьютер 999 АҚШ доллари туради.