«Манчестер Юнайтед» «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишни истаганди, деб ёзмоқда журналист Жанлука Ди Марцио.

Манба берган хабарга кўра, манкунианлар бу борада монегаскликларга 85 миллион евро таклиф қилган. Лекин «Монако бу таклифга дарҳол рад жавобини берган.

«Монако» «МЮ» вакилларига Мбаппени сотишдан 120-140 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишмоқчи эканини билдирган.