Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган 29-Осиё чемпионати чорак финал баҳсларига старт берилди. Уни биринчи бўлиб  56 кгли боксчилар ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва бутанлик Доржи Нима жуфтлиги бошлаб беришди. 

Муроджон Аҳмадалиев устунлигида ўтган баҳс иккинчи раундда тўхтатилди. Бунга бутанлик боксчининг кучли зарбалардан сўнг иккинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушгани ҳамда мураббийлари ўйинни тўхтатишга қарор қилгани сабаб бўлди. 

Эндиликда, Муроджон Аҳмадалиев ушбу вазн тоифасининг навбатдаги жуфтлиги кореялик Ҳан Ёнгҳун ва индонезиялик Макараве Симон баҳси ғолиби билан учрашади.