Македония парламенти биносида 2 май куни қўлбола портловчи қурилма аниқланган. Қурилма полиция томондан хавфсизлантирилган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Парламент хавфсизлик хизмати бошлиғи Горан Ярчевски соат 17.30да полицияга 1-қават йўлагида пиликли петарда кўринишидаги қўлбола портловчи қурилма аниқланганини маълум қилган. Бу қурилма зажигалкаларни газ билан тўлдириш учун мўлжалланган катта газ баллонига маҳкамланган бўлган", дейилган хабарда.

Таъкидланишича, портловчи қурилма аниқланганда парламент биноси ёнидаги кўчада намойиш ўтаётган бўлган ва полиция кордони қўйилган. Македония ички ишлар вазирлигида ҳозирча бу ахборотга ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 27 апрелда Македонияда парламент спикери этиб этник албан Талъат Хафарий сайлангандан кейин бундан норози бўлганлар парламент биносига бостириб кириб, мухолифат етакчиси Зоран Заевни ва яна бир неча депутатни дўппослашган.