“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида 91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчиларнинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритган вакиллари маълум бўлди. 

Шундай қилиб, ушбу вазн тоифасида қуйидаги боксчилар мусобақа бош соврини учун кураш олиб боришади:

Василий Левит  (Қозоғистон) – Алаа Элдин Ғуссун (Сурия)
Сангван Сумит  (Ҳиндистон)  –  Жаҳон Қурбонов    (Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон бокс терма жамоасининг барча аъзолари чорак финал жангларини ўтказишади. Шу пайтгача, Муроджон Аҳмадалиев (56кг) ва Санжар Турсунов (91кг) ярим финал йўлланмаси учун жангларини якунлашди. Унда Аҳмадалиев рақибини мағлуб этган бўлса, Турсунов Ўзбекистон жамоасининг мусобақалардаги илк мағлубиятини келтирди. 

Шу билан эрталабки баҳслар ниҳояига етди. Кундузги баҳслар соат 14:00да бошланади. Унда Ўзбекистоннинг яна тўрт боксчиси ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Булар:

49кг. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Ержон Жўмарт (Қозоғистон) 
60кг. Папенданг Фарранд (Индонезия) – Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
64кг. Пан Ҳунг-Минг (Тайпей) – Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)
75кг. Марсиал Эумир (Филиппин) – Исроил Мадримов (Ўзбекистон)