Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Роберту Азеведунинг маълум қилишича, келажакда ҳозирги кунда бошланғич мактабда таълим олаётган болаларнинг тахминан 65 фоизи айни дамда йўқ бўлган касблар билан шуғулланади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунда бошланғич мактабларда ўқиётган болаларнинг 65 фоизи айни дамда йўқ бўлган касб эгаларига айланади», - дея айтиб ўтди у Берлинда ташкил этилган «Ишбилармонлик йигирматалиги» йиғилишида.

Азеведунинг таъкидлашича, иш ўринларининг қисқариши технологиялар ва инновациялар ривожи билан боғлиқ. Унинг қайд этишига кўра, ривожланган давлатларда йўқотилган ишларнинг аксарияти савдо билан эмас, балки технологиялар, автоматика ва инновациялар ривожи туфайлидир.