«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар Лигасининг «Атлетико»га қарши (3:0) учрашувида ҳет-трикка эришди.

Криштиану чорак финалнинг жавоб учрашувида «Бавария»га қарши учрашувда ҳам учта тўп киритганди. Натижада португалиялик футболчи ЕЧЛ плей-оффида кетма-кет икки учрашувда ҳет-трикка эришган дастлабки футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Европа чемпионлар лигасида киритган жами голлари сони 103тага етди.