Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида икки томонлама музокаралар бошланди. Давлат раҳбарлари Сурия муаммосини, кимёвий қурол борасидаги саволларни ҳамда бошқа долзарб халқаро масалаларни муҳокама этиши кўзда тутилган.

Учрашув бошланиш арафасида Эрдўғаннинг ҳамроҳларидан бири музокаралар столига келиши кечиккан. Икки давлат раҳбари уни кутиб қолишганида, мезбон ҳазиллашган: "Сеникилар ишлашни истамаяпти".

Россия президенти Москва ва Анқара муносабатлари ривожланишда давом этаётганини қайд этган.

Эрдўған ҳам ўзаро муносабатлар тикланганидан мамнунлигини билдирган.