Тожикистон ҳудудида чоршанба куни соат 09.47 да икки ер силкиниши қайд қилинди, 2 та уй зарар кўрган, қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда РИА Новости Тожикистон фавқулодда вазиятлар бўйича Қўмитаси матбуот маркази раҳбари Умида Юсуповга асосан хабар тарқатди.

“Зилзила ўчоғи Душанбе шаҳридан 265 километр шимоли-шарқда, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида бўлган”, - дея айтиб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, ер силкиниши ўчоғида биринчи зилзила магнитудаси 4-5, иккинчисиники эса – 6 баллни ташкил этган. Душанбеда эса 3-4 балл бўлган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Лахш туманининг Саргой қишлоғида иккита уй зарар кўрган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, бошқа вайронагарчиликлар ёки қурбонлар ҳақида хабарлар ҳозирча йўқ", - дея қўшимча қилиб ўтди Юсупова.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни соат 9:48да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида ҳам зилзила қайд этилди. Тошкент шаҳри аҳолиси 4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишди. Зилзила Фарғона водийсида ҳам кузатилган. Андижон шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.