Республикачи сенатор Боб Коркер АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда сентябрда ҳукумат иши тўхтатилиши кераклиги ҳақидаги твитни ёзгани учун президент бошқа бундай твитларни чоп эта олмаслиги учун ундан iPhone’ни олиб қўйишни таклиф қилди. 

"Фикримча, ундан iPhone’ни олиб қўйиш керак ва шундан кейин унга Оқ уй ходимлари чиғириғидан ўтган твитларни чоп этишга рухсат бериш лозим", деб айтди Коркер.

Трампнинг бошқа партиядоши, Аризона штатидан сенатор Жон Маккейн президент твиттерда нимадир чоп этишдан аввал "яхшилаб ўйлаб кўриши кераклигини" айтган.

Сиёсатчиларни Трапмнинг республикачилар ва демократлар 30 сентябрда тугайдиган жорий молиявий йил охиригача ҳукумат фаолиятини молиялаштириш бўйича музокаравий келишувга келганлари ҳақидаги твити аччиқлантирган. Трамп унинг партиясига сенатда 60 ўрин етмаслигини ва шу сабабли республикачилар ва демократлар келишувга келишганини маълум қилган. 

Трампнинг "Бизга 2018 йилда кўпроқ республикачи сенаторлар керак ёки қарорларни қабул қилиш қоидаларини 51 фоиз овоз етарли бўладиган кўринишга ўзгартириш керак. Бизнинг давлатга вазиятни тўғрилаш учун сентябрда ҳукумат ишининг яхшигина тўхтатилиши зарур!" деган сўзлари танқид остига олинган.