Венесуэла ҳукумати мамлакатда ўқотар қурол олиб юришга вақтинчалик тақиқлов киритди. Бу ҳақда Венесуэла ички ишлар, адлия ва тинчлик масалалари бўйича вазири Нестор Ревероль маълум қилди. 

"Бутун мамлакат бўйлаб ўқотар қурол олиб юриш хавфсизлик, тинчлик ва ички тартибни таъминлаш мақсадида 180 кунга тўхтатилади", деб ёзди вазир твиттерда. 

Венесуэлада апрель бошидан бери мамлакат президенти Николас Мадуро тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганларнинг оммавий намойишлари вақтидаги тартибсизликларда 30 га яқин одам ҳалок бўлган, юзлаб одам жароҳат олган.