1 май куни Вазирлар Маҳкамасининг  «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 250-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатган.

Ушбу қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари оширилди, шунингдек, уларга узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик устама ҳақ ҳамда лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари, ҳал қилинган низолар бўйича ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофотлаш тартиби белгиланди.