“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳслари кечки жангларига старт берилди. Уни 52 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб келаётган ўзбекистонлик Жасурбек Латипов ва ҳиндистонлик Кавиндер Бишт бошлаб беришди. 

Унда, ҳакамлар қарорига кўра, Жасурбек Латипов  ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, кечки баҳсларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг қуйидаги боксчилари ҳам рингга кўтарилишади. 

69кг.   Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Ли Сингхён (Корея)
81кг.   Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Ниғматуллоев Шаббос (Тожикистон)
+91кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Ким Доҳён (Корея)