Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ўз жамоасининг кучи нимада экани ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Франциялик мутахассис бу ҳақда ЕЧЛ ярим финалининг илк учрашуви доирасида «Атлетико»га қарши кечган ўйиндан сўнг айтиб ўтган. Баҳсда «қаймоқранглилар» ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Реал»нинг кучи – унинг ўйин фалсафасида. Биз ҳақиқатдан ҳам ўйнашга ҳаракат қилаяпмиз, сабаби жуда кучли футболчиларга эгамиз. Сабр қилиб ўйнаб, биз исталган рақибга бош оғриқ туғдиришимиз мумкин. Биринчи ярим соатда жамоамиз ажойиб футбол кўрсатди, бунда ритм, голга тортадиган вазиятлар ва футболчиларимиз техникасини ҳисобга олишга керак. Иккинчи бўлимда жуда самарали ҳаракат қилдик ва кўп голли вазиятларни юзага келтирмай туриб иккита гол урдик», - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб беллашуви 10 май куни бўлиб ўтади.