АҚШ президенти Дональд Трамп мексиканча Cinco de Mayo байрамида иштирок этмайди (5 май). У сўнгги 16 йил ичида Оқ уйда нишонланадиган бу байрамда иштирок этишдан бош тортган илк президентга айланади. Бу ҳақда The Hill газетаси хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига кўра, Трамп 16 йиллик ўзига хос анъанада иштирок этмоқчи эмас. Нашрнинг тан олишича, Оқ уй жума кунги жадвални ҳозирча эълон қилмади ҳамда бу борадаги мурожаатни эътиборсиз қолдирди.

Бунинг ўрнига, хабарда кўрсатилишича, байрам тадбирида АҚШ вице-президенти Майкл Пенс иштирок этади. Унинг ўтказилиш жойи ҳозирча номаълум, бироқ, маълумотларга кўра, у ердаги меҳмонлар одатдагидан камроқ бўлади.

"Президентлар кичик Жорж Буш ва Барак Обама Cinco de Mayo’да иштирок этишни АҚШнинг испан тилида сўзлашувчи фуқароларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун яхши имконият, деб ҳисоблашган. Улар Оқ уйга ўз кабинети аъзолари, лотин америкалик машҳур шахслар ва Мексика элчисини таклиф қилишган", - дея хабар берди. Қўшимча қилинишича, ўтган йили Обама бошчилигидаги байрам тадбирида 500 киши қатнашган.

АҚШда мексиканча Cico de Nayo байрами кенг байрам қилинади. У Мексика қўшинларининг Пуэблада французлар устидан 1862 йилнинг 5 май куни қозонган ғалабаси шарафига нишонланади.