АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси Америка разведкасига ҳозирги кундан жорий йилнинг 30 сентябрига қадар бўлган муддатда россиялик дипломатлар устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қонун матнига кўра, АҚШ давлат котиби, ФҚБ директори ва миллий разведка раҳбари “аввалдан хабардор этиш мажбурий режимини киритиши” лозим. У АҚШда аккредиятациядан ўтган россиялик дипломатлар ва консуллик ходимларининг хатти-ҳаракатига тегишли бўлади.

Бундан ташқари, Давлат департаменти раҳбари, шунингдек ФҚБ ва разведка ҳамжамияти раҳбарлари Россиядан бўлган дипломатларнинг янги қоидаларга амал қилишига қаратилган “чораларни кўради” ҳамда қоидабузарликларни қайд этиб боради.

Аввалроқ АҚШ конгресси Россияга қарши курашиш бўйича махсус қўмита яратилишини маъқуллагани хабар қилинганди.